Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчисининг машинасидан 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди. Тезкор тадбирда дориларни унга сотган 27 ёшли фуқаро ҳам қўлга олинди.
Тошкент шаҳрида яшовчи бир гуруҳ шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида 130 млн сўмдан ортиқроқ қийматга эга дорилар мусодара қилинган.
Тошкент ва Наманган шаҳарларида Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари сақлаган ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Дори воситалари эса мусодара қилинди.
Ҳукумат оғриқ қолдирувчи «Тапентадол» дори воситасини Ўзбекистонда муомаласи чекланган наркотиклар рўйхатига киритди. «Габапентин» эса ушбу соҳада назоратни кучайтириш учун ТН ВЭД кодлари бериладиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди.
ДХХ ва Божхона қўмитаси Хитойдан почта орқали кучли таъсир кўрсатадиган «прегабалин» препаратини олиб кириб, ижтимоий тармоқлар орқали сотиб келган гуруҳни фош қилди. 75,7 кг препарат мусодара қилинди.
Ўзбекистонга ноқонуний равишда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кириш ва уларни мамлакат бўйлаб тарқатиш билан шуғулланганликда гумонланган 30 нафар шахс ушланиб, уларга тегишли 75 275 дона дорилар олиб қўйилди.
Навоийда қозоғистонлик наркокуръерлар вилоятнинг Учқудуқ тумани Қизилқум чўли ҳудудига хуфиёна тарзда 12 минг дона «Трамадол» дори воситалари кўмиб кетгани аниқланди. Тошкентда эса тиш доктори психотроп дорилар савдосига аралашиб қолди. Бошқа уринишлар ҳам фош қилинди.
ДХХ Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Гумондорлар ёнидан, уларга тегишли машина ва хонадонлардан жами 5,5 мингга яқин «Тропикамид», «Зардекс», «Лирика», «Регапен» ва «Циклодол» топилди. Қолаверса, гаров сифатида қолдирилган ҳайдовчилик ва никоҳ гувоҳномалари, диплом, паспортлар борлиги аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанддаги меҳмонхонада 4892 дона «Репаген» кучли таъсир қилувчи дори воситасини $7500 ва 4,5 млн сўмга сотишда гумон қилинган шахслар ушланди.
ДХХ ўтказган тезкор тадбирда самарқандлик икки фуқаро ёнида 1 кгдан ортиқ гашиш моддаси билан ушланди. Уларга наркокурьерлик учун 1 млн сўмдан берилиши айтилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам гиёҳванд моддалар савдоси билан алоқадор бир нечта гумонланувчилар қўлга олинди.
Тошкентнинг Яшнобод ва Шайҳонтоҳур туманларида «Зардекс» «Регапен» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиб келган дорихоналар фаолияти фош этилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкентда катта миқдордаги «Тропикамид», «Зардекс» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен» ва «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.
Пойтахтнинг Чилонзор ва Яккасарой туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен», «Тропикамид», «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.
Бектемир туманида Mercedes-Benz Sprinter автомашинасида Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинаётган қиймати 1 млрд 93 млн 680 минг сўм бўлган «Тропикамид» дориси топилди. Шунингдек, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларида ҳам кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган дорихоналар лицензияси бекор қилинади, дея огоҳлантирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Баёнот пойтахтда шу каби дори воситаларини сотиш бўйича қарийб 40 та ҳолат аниқланганидан кейин эълон қилинди.
Пойтахтнинг Учтепа ва Чилонзор туманларидаги дорихоналарида кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди. Шулардан жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг